«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий Twitter саҳифасида маълум қилинди.
Европа Лигаси финалида «Марсель» дарвозасига иккита гол урган Гризманн УЕФА томонидан ўтказилган аънанавий сўровномада 90% овоз тўплади. Ундан кейинги ўринларни жамоадошлари Коке (4%), Габи (4%) ва Саул (2%) эгаллади.
Маълумот учун Антуан Гризманн Европа Лигаси финал учрашувининг ҳам энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Изоҳ (0)