«Манчестер Сити» жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан имзоланган шартнома муддатини узайтирди, деб ёзади «Sports.ru».
Янги шартномага кўра, испаниялик мутахассис 2021 йил ёзига қадар жамоада ишлайдиган бўлди. Пеп «Сити»ни 2016 йилдан бошлаб бошқариб келмоқда.
«Янги шартнома имзолаганимдан бахтиёрман. Бу ерда ишлаш менга катта завқ бағишламоқда. Ўйинчиларим билан ишлаб роҳатланаман. Келаси мавсумда ўзимизни янада ёрқинроқ образда намоён этишга ҳаракат қиламиз» — деди Гвардиола.
Жорий мавсум «Сити» Пеп қўли остида Англия чемпионати ва Лига кубогида ғалаба қозонишга эришди.
Изоҳ (0)