УЕФА 2017/18 йилги мавсум якунига кўра, Европа Лигаси рамзий терма жамоасини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра таркибдан энг кўп ўйинчи мавсум чемпиони «Атлетико Мадрид»дан ўрин олган. «Матрасчилар»нинг 6 нафар ўйинчиси рамзий термадан ўрин олди.
Таркиб 18 нафар ўйинчидан иборат бўлди.
Дарвозабонлар: Ян Облак («Атлетико»), Руй Патрисиу («Спортинг»);
Ҳимоячилар: Леонардо Бонуччи («Милан»), Диего Годин («Атлетико»), Штефан Лайнер («Зальцбург»), Луис Густаво («Марсель»), Буна Сарр («Марсель»);
Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш («Спортинг»), Наби Кейта («РБ Лейпциг»), Диаде Самассеку («Зальцбург»), Коке, Саул, Габи (барчаси – «Атлетико»);
Ҳужумчилар: Желсон Мартинш («Спортинг»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Чиро Иммобиле («Лацио»), Димитри Пайет («Марсель»), Тимо Вернер («Лейпциг»).
Изоҳ (0)