Римнинг «Рома» жамоаси бразилиялик дарвозабон Алиссонни 100 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилди, деб ёзади «Sports.ru».
«Рома» бу борада Мадриднинг «Реал» жамоаси юборган илк таклифни рад этишга улгурди. Аввалроқ мазкур трансфер учун мадридликлар 70 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.
Corriere dello Sport’нинг қайд этишича, римликлар Алиссонни 100 миллион евродан камига сотмайди. Алиссон учун айни дамда «Ливерпуль», «Челси» ва ПСЖ жамоалари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Алиссон жорий мавсум Италия А Сериясининг 37 учрашувида майдонга тушиб, 17 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
Изоҳ (0)