10 май куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Кувайтга ташрифи чоғида мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари, мудофаа вазири шайх Носир Сабоҳ ал-Аҳмад ас-Сабоҳ ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ас-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Икки томон кун тартибидаги асосий масалалар муҳокама қилинди.
Кувайт раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган ташқи ва ички сиёсатини қўллаб-қувватладилар ва унинг раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.
Музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Кувайт компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига инвестиция кирицҳга тайёр эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини 2018 йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш ҳамда Кувайт ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очилиши муҳим аҳамиятга эга.
Кувайт томони Ўзбекистон ҳукуматининг Кувайт фуқароларига соддалаштирилган тартибда виза бериш бўйича қарорини миннатдорлик билан қайд этди.
Учрашувларда мамлакатда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, Кувайт университети ҳузуридаги Тиллларни ўрганиш марказида Ўзбекистон вакиллари ўқитиш истиқболлари, шунингдек, араб тили ўқитувчиларини мамлакат таълим муассасаларида дарс бериш учун жўнатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)