• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Камбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

    Бугунги кунда мусулмонлар кўп яшайдиган давлатларда, ҳатто, нефтга бой бўлган Яқин Шарқ ерларида ҳам, қашшоқлик муаммолари ечим топмади, деб ёзади «Islom.uz».

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Дарҳақиқат, бошқа мусибатларни синов деб билгани каби, қашшоқлик ҳам Аллоҳ тарафидан  келган синов ё банданинг Яратган олдида мақоми ортишига сабаб, ёки бўлмаса, у қилган гуноҳларга жазо бўлиши мумкин. Умматнинг қашшоқлашишига асосий сабаб унинг шариат рукнларига амал қилмаслигидир. Рукнлардан бирини камчиликларсиз бажо қилиш, масалан, закот бериш тўлақонлигича қашшоқликнинг олдини олиши мумкин. Бунга тарихдан машҳур бир воқеани далил қилиш мумкин.

    Умар ибн Абдулазиз бутун мусулмонларга амирлик қилган даврларида деярли бирорта закотга муҳтож инсон қолмаган. Иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳолининг  яшаш шароити етарли даражада юксалган. Инсонлар шундай яхши яшашганидан,  закот беришга одам топишга қийналишган.

    Бундан ташқари, қашшоқликнинг кўплаб сабаблари бор. У сабаблар орасида инсон оқибатини ўйламай қиладиган нотўғри амаллар ҳам бўлиши мумкин. Ушбу мақолада айни сабаблар ҳақида гаплашамиз, токи ҳар кимса улардан огоҳ бўлсин ва узоқлашсин.

    1. Зино

    Қашшоқликка сабаб бўладиган гуноҳларнинг бошида хиёнат туради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

    «Агар бирор жойда зино ва судхўрлик тарқалса, ўша ернинг аҳолиси ўзига Аллоҳнинг азобини чақиради».

    (Ал Ҳаким, Табароний)

    Унинг жазоларидан бири қашшоқлик ҳисобланади. Бошқа ҳадисда айтилганидек, қашшоқликнинг сабаби зинодир. Аллоҳнинг Расули шундай деганлар:

    «Зино қашшоқликка олиб келади».

    (Ал Байҳақий, «Шуъаб ал-иймон», 4/363)

    Бундан чин тавба, тез-тез гуноҳларини кечиришини сўраш ва кўплаб солиҳ амаллар қилиш билан қутулиш ҳамда Охиратда жазолардан озод бўлиш мумкин. Зино қилиб, қилган гуноҳи,  ифлос иши билан фахрланиб юрувчиларга кўплаб мисол келтириш мумкин. Аммо уларнинг ҳаёти маданиятли одамларнинг ҳаётидан фарқли бўлади. Бугун у инсонлар биридан қарз олади, эртага бошқасидан. Буларнинг бари  навбатдаги тунги базмда ўзига ўхшаш қарз олганларни атрофига тўплаб, гуноҳ амалларни қилиш учундир. Мана шунинг ўзи айни зинодир.
    1. Тиланчилик

    Қашшоқликнинг эшиклари тиланчилик билан шуғулланувчилар учун ҳам очилади.  Абу Кабши Умар ибн Саъд Ал Анмордан ривоят қилинган ҳадислардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

    «Садақа билан мол камаймайди».

    (Термизий (2325), Имoм Аҳмад (4/231, №18031)

    Ушбу ҳадиснинг Имoм Ғаззолий ўзининг «Ихяулумм ад-дийн» китобида келтирган бошқа шарҳида шундай дейилган:

    «Ким ўзига тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга қашшоқликнинг 70 та эшигини очиб қўяди».

    1. Рибо (Судхўрлик)

    Кенг тарқалган ва одамларни яхшиликлардан тўсиб қўядиган гуноҳлардан бири, минг афсуслар бўлсинким, замонамизда оддий ҳолга айланган судхўрликдир. Бу фақат фоизли қарз олувчилар эмас, балки фоизли қарз берувчи ёки рибонинг бошқа турлари билан шуғулланувчиларнинг ҳам қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Амр ибн Ал Асо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: «Судхўрлик кенг тарқалган халқ қандай бўлишидан қатъи назар, қашшоқлик билан жазоланади. Порахўрлик билан шуғулланган халқ эса қўрқув билан жазоланади ва қўрқув уни тарк этмайди» (Имoм Аҳмад).

    Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:

    «Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас»

    Шарҳ:

    Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам, Аллоҳ ундан баракани кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади. Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ «садақаларни зиёда қилади». Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади (Бақара, 276).

    Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

    «Судхўрлик кўплаб маблағни келтирса ҳам, унинг охири етишмовчилик бўлади». (Имoм Аҳмад)

    Биз ушбу мақолада камбағалликка сабаб бўлувчи бир қанча амалларни келтирдик, холос. Барчамиз бу иллатлардан узоқ бўлмоғимиз ва шариатимиз буюрган амалларни бажармоғимиз даркор. Ана ўшанда Аллоҳнинг изни билан қашшоқлик ҳам, бошқа мусибатлар ҳам келмайди, дейилади мақолада.

    13.05.2018, 11:26   Изоҳ (0)   305766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    #UzbUSA2018: АҚШда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини ёритувчи матбуот маркази ташкил этилди

    13.05.2018, 10:57

    Ўзбекистонда фракциялараро муҳокамалар: автомототранспорт воситалари ижараси кимларга берилади?

    13.05.2018, 10:40

    Ўзбекистонда адвокатлик лицензиясини тугатиш суд тартибида амалга оширилади

    13.05.2018, 10:06

    Жозеф Вотел: Афғонистонда тинчлик ўрнатиш – умумий мақсадимиз

    13.05.2018, 09:17

    Етти йил давомида қидирувда юрган фарғоналик қамоқхонага эмас, ўз уйига қайтди

    13.05.2018, 08:59

    Ричард Норланд: АҚШ Шавкат Мирзиёевнинг фикрларидан кўп нарса олиши мумкин

    13.05.2018, 08:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00

    Роберто Баджонинг ноаниқ зарбаси, Месси ва Суареснинг кутилмаган юриши. Футболдаги пенальти қоидаси ҳақида

    Футбол | 29 июн, 21:42

    “Комадаги Олий Мажлисни тирилтириш керак” — Ҳамид Содиқ давлатнинг ташқи босимларга дош беришида парламент ўрни муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 29 июн, 21:25

    Суперлига. “Бунёдкор” драматик ўйинда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозонди

    Спорт | 29 июн, 21:17

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.