• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    #UzbUSA2018: Шерзод Қудратхўжаевнинг АҚШ ҳақидаги илк таассуротлари: Орзу—америкаликлар учун энг муҳим тушунча

    Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида Вашингтонда бўлган Халқаро пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Facebook’даги саҳифасида Америка ҳақидаги илк таассуротлари билан бўлишди.

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Америка: илк тассуротлар

    Океанорти юрт

    Американинг буюк Президенти Жорж Вашингтон шарафига номланган шаҳар аҳоли сони бўйича АҚШда 27-ўринда туради, 700 минг нафардан зиёд кишидан иборатдир, лекин Катта Вашингтонга қўшни штатлардан ишга қатнайдиган ва дам олиш кунлари ташриф буюрувчи сайёҳлар ҳисобига 5 миллион кишигача ошиб кетади..

    АҚШга парвоз вақтида Вашингтон анча салқин бўлса керак деб ўйлаган эдик. Лекин бизни ҳайратлантирган нарса Вашингтондаги офтоб бўлди. Қуёш тафти тўппа-тўғри манглайни қиздириш даражасида уриб турибди. Ҳаво иссиқ. Бамисоли ўзимизнинг чилла офтобига ўхшайди. Офтобдан кейин бир пасда ёмғир қуяди, худдики шакароб сув сепган каби. Шунинг учун дарахтлар, ўт-ўланлар ям-яшил. Кўчада чанг деярли йўқ. Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарлари бир-биридан фарқ қилади. Нью-Йорк океанга яқин, шунинг учун намлик юқори, автомобиллар кўп ва тирбанд бўлишига қарамай зерикмайсиз. Шунингдек, у осмонўпар иморатлар шаҳри ҳам. Ва анчайин шовқин. Бинолар зич ва шаҳар тирбанд. Вашингтон эса бир мунча шинам, оддий ва сокин шаҳар. Лекин бу ерда ҳам ҳаёт тарзи шиддаткор. Шундай бўлса-да, Нью-Йоркка нисбатан ўзингизни бир оз енгил сезасиз. Ҳавоси енгил, шаббода эсиб туради. Барча идора ва дўконлар, умуман ҳамма бинолар атрофида гуллар экилган. Барча ташкилотлар, айниқса бизнес секторидагилар «мижоз чақирувчи» дизайнерларни ишга олиши урфга кирган. Албатта, Вашингтондан кутганим осмонўпар бинолар эди. Аммо, бу шаҳарда улар жуда кам экан. Вашингтон атрофида асосан 2 ва 3 қаватли иморатларни учратасиз. Улар ёғоч ва пластик каби енгил қурилиш материалларидан барпо қилинган.

    Америкада энг катта муаммо – автотураргоҳ (парковкалар)нинг етишмаслиги. Бу муаммога сафаримизнинг илк кунларидаёқ биз ҳам дуч келдик. Катта кўчада турган эдик, ҳайдовчимизга 50 доллар жарима белгиланди. Полиция ходими худди кинолардагидек чек ёзиб берди, биз учун ноодатийси, ҳеч ким қўл силтамади ва баҳслашмади ҳам. Бинолар атрофидаги паркинг хизмати 10 доллардан 25 долларгача.

    Америка – орзулар мамлакати...

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Орзу — америкаликлар учун энг муҳим тушунча. Ва бу оддий ҳиссиёт эмас, балки мамлакатда қадриятга айланган. Улар биз каби «орзуга айб йўқ» дейишмайди. Улар орзуга ишонишади. Америкада машҳур актёр ёки миллиардер, ҳатто президент бўлиш ҳам оддий орзу. Фақат бошқа халқлардан фарқи — улар ўз орзулари учун курашадилар, шу ғоя учун жонларини фидо қиладилар.

    Америка – иммигрантлар мамлакати ҳам. Унинг қудрати ҳам шунда. Хизмат кўрсатиш соҳасида Эфиопия, Гана, Украина, Тунис ва Африка мамлакатлари фуқароларини кўп учратасиз. Лекин ҳамма бир хилда хушмуомала ва сертакаллуф. Миллати ва эътиқодидан қатъи назар ҳамма муомала борасида гўёки бир хил қиёфали инсонларга ўхшайди. Бу ерда жуда кўп нарсани табассум ва очиқдан-очиқ хушомад ҳал қилади. Ва албатта тартиб-интизом. Айниқса ишда. Чунки Америкада иш жойини йўқотиш ҳаётда ҳамма нарсани йўқотиш билан баробар. Кредитга уй ва машина олганлар иш жойини йўқотишдан айниқса кўпроқ қўрқишади. Шунинг учун ҳам бу ерда одамлар ўз ишини имкон қадар виждонан ва тартибли бажаради. Ишсиз қолиш бу мамлакатда фожиа билан тенг. Америкаликлар ҳамма ишни аниқ қоида билан бажаради. Масалан, юк ташувчи бўлса, албатта қўлқоп кийиб ишлайди. Қулай ишчи кийимда яъни коржомада. Оёғида шиппак кийиб ишламайди. Умуман ҳар бир касбнинг ўзининг махсус кийими бор. Тартиб мана шу кийинишдан бошланади. Меҳнат хавфсизлигига қатъий амал қилиш — ёзилмаган қоидалардан бири. Уни ҳеч ким бузмайди. Бизни транспортда олиб юрган тунислик Ҳабиб ҳам доимо оқ кўйлак ва галстукда. Микроавтобус тўхтаганда ҳар сафар машинанинг орқасидан ўтиб эшикни очади ва ўтирганимизда ёпади, эринмайди, ғуддаймайди «Mercedes ҳайдаяпман-ку» деб. Бу ерда ҳамма ўз ишини севиб бажаришга ҳаракат қилади.Ўзи умуман олганда, одамларда кибр ва манманлик йўқ, масалан Starbucks’га кириб миллионер ёки таниқли одам билан қаҳвага навбатда турасиз...

    Америка қудрати...

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Кўпчилик Америка қудратини ҳарбий ёки сиёсий салоҳият билан баҳолайди. Лекин, бугун бундай салоҳиятга бошқа мамлакатлар ҳам эга. Мен эса Америка қудратини унинг халқига хос бўлган жуда кучли ишончда кўрдим. Америкаликлар Американи дунёда энг қудратли ва адолатли давлат деб ишонадилар. Менга бу ерда мамлакатни сиёсатчилар эмас, балки Америка халқининг ўзи бошқараётгандек туюлди. Ва бу ҳақиқатга анча яқин. Америка халқи жуда кўп йиллар давомида муаммоларга осон ечим топиш йўлини қидирди. Кучли сиёсатчилар эса халқнинг бу орзусини ҳақиқатга айлантира олди. Бу ерда муаммолар бор, аммо унинг ечимлари ҳам оддий. Америкада «ҳаёт мураккаб, лекин унда яшашнинг жуда оддий йўллари бор» деган тушунча устувор. Бунга эришишнинг ягона йўли – бу меҳнат ва уддабуронлик. Халқнинг сиёсий иродаси ва танлови ҳақида гапирганда албатта америкаликларнинг ўзига хос анъанасини эсламасликнинг иложи йўқ. Йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётган анъана – бу Америкада халқнинг сайловларда ё демократлар ёки республикачиларга овоз беришидир. Америкада Конгрессдаги жой учун кураш адолатли ва барча штатлар учун тенг. Шунинг учун бу ерда «энг обрўли ва нуфузли конгрессменлар Нью-Йорк ва Вашингтондан бўлса керак» деганлар янглишади. Катта ва кичик шталарнинг фарқи фақат ўлчамида холос. У ердан сайланган конгрессменлар хам жиддий об-ҳаво қила оладилар. Сиёсий кураш ва обрў қозониш мақсадини мақола аввалида айтганимиздек, орзуларга қаттиқ ишониш, меҳнат ва уддабуронлик фазилати ҳал қилади.

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Яна бир муҳим жиҳати — америкаликлар художўй, бекорга «In God we trust» («Худога биз ишонамиз») уларнинг миллий ғоясига айланмаган..

    Очиғи, Америкада менга халқимизнинг севимли шоири Абдулла Ориповнинг машҳур шеъридаги сатрлар ҳамроҳлик қилмоқда десам муболаға бўлмайди .

    «... Америка сеҳрли диёр, ухлар эди Колумб ҳам ҳали.Денгиз ортин ёритди илк бор, Берунийнинг ақл машъали...», лекин бу ҳақда кейинги постларимда батафсил тўхталаман.

    Америкада сафаримиз давом этмоқда. Янги таасуротлар билан албатта бўлишамиз.

    13.05.2018, 12:37   Изоҳ (0)   16891
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда адвокат сўровининг бажарилиш тартибини бузган шахслар жазоланади

    13.05.2018, 12:19

    Камбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

    13.05.2018, 11:26

    #UzbUSA2018: АҚШда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини ёритувчи матбуот маркази ташкил этилди

    13.05.2018, 10:57

    Ўзбекистонда фракциялараро муҳокамалар: автомототранспорт воситалари ижараси кимларга берилади?

    13.05.2018, 10:40

    Ўзбекистонда адвокатлик лицензиясини тугатиш суд тартибида амалга оширилади

    13.05.2018, 10:06

    Жозеф Вотел: Афғонистонда тинчлик ўрнатиш – умумий мақсадимиз

    13.05.2018, 09:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 13 август, 08:48

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.