Адвокат сўровининг бажарилиш тартибини бузган шахслар жазоланади, деб хабар беради Адлия вазирлиги Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида.
Президент Фармонига мувофиқ:
адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан учрашуви бегона шахсларнинг қатнашувисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиши таъминланади;
адвокатлар монеликсиз суд биносига компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ҳуқуқига эга;
адвокатларнинг сўровлари кўпи билан ўн беш кун муддатда бажарилиши шартлиги белгиланди;
адвокат сўровининг бажарилиш тартибини бузган мансабдор шахслар адвокатларнинг судларга мурожаатига асосан жавобгарликка тортилади;
адвокатлик бюролари турар жойларда фаолият юритиши мумкин.
Изоҳ (0)