Президентнинг 16 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Бухоро вилоятида уруш фахрийларига байрам совғалари топширилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар ва ёшлар Бухоро шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Олия Аҳмедова, Екатерина Филина, Нина Буторина хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутлади. Онахонларга Президент табриги ўқиб эшиттирилди, ҳар бирига 5 миллион сўм пул мукофоти ва қимматбаҳо соат тақдим этилди. Ҳомий ташкилотларнинг совға-саломлари топширилди.
Изоҳ (0)