7 май куни Навоий Давлат педагогика институти талабаси қотилликка қўл урди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 23:30 атрофида Хатирчи туманида яшовчи институт талабаси Р.С. маст ҳолда Низомий кўчасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Ш.Т.нинг кўкрагига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади.
Ш.Т. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, оламдан ўтди.
Р.С. ушланди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)