АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Путинни лавозимига киришганлиги билан табриклади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Президент, биз умид қилганимиздек, Россия билан муносабатларимиз яхши бўладиган вақтни кутмоқда», — дея қўшимча қилди у.
7 май, душанба куни инаугурация маросими якунига етиши билан Владимир Путин Россия президенти лавозимини бажаришга киришди.
Изоҳ (0)