АҚШда 13 ёшли боланинг ота-онаси унинг органларини донор сифатида бериб юборишга розилик берганидан кейин, бола комадан чиқди, деб ёзади Fox News.
Алабама штатида яшовчи бола икки ойча аввал трейлер тиркамасида ўтирганида, у ағдарилиб кетиб, боланинг бошига зарб билан теккан. Натижада у оғир бош суяк-мия травмасини олган. Шифокорлар у ҳеч қачон яна нормал ҳолатга қайтмаслигини айтган.
Кислород етишмовчилиги натижасида боланинг миясига зарар етгани, шу сабабли у тирик қолган тақдирида ҳам, ҳаётни таъминлаш қурилмасига боғланиб қолиши маълум бўлгач, ота-онаси эҳтиёжманд болаларга унинг органларини бериш учун рухсатномани имзолашга қарор қилган.
Аммо болани сунъий қон айлантириш қурилмасидан узишдан бир кун аввал у кутилмаганда нафас ола бошлаган, каравотдан турган ва мураккаб гаплардан фойдаланиб мулоқот қила олган. Ҳозир бола ҳар куни талвасага тушади, бош оғриғидан азоб чекади. Аммо бола тўлиқ тузалиб кетишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)