АҚШда 17 ёшли ўқувчи қиз Жасмин Харрисон 113 та университетга қабул қилинди, деб ёзади Tengrinews. Бугунги кунда қизнинг барча стипендиялари миқдори 4,5 миллион долларни ташкил этиши керак.
Абитуриент Шимолий Каролинадаги мактабни энг юқори балл билан тугатмоқда. У барча олий таълим муассасаларига кириш учун зарур бўлган қоғозларни онаси билан биргаликда кечалари билан тўлдириб чиққан.
Кейинроқ қиз ОТМлардан жавоб хатларини олишни бошлаган. 113 та университет уни қабул қилишга тайёр эди. Барча стипендияларнинг умумий ҳажми 4,5 миллион долларга тенг бўлди.
Ўқувчи қиз мураккаб танловни амалга оширди: у Беннет коллежида чақалоқлар учун интенсив даволаш бўлими ҳамшираси йўналишида ўқишга қарор қилди.
Изоҳ (0)