Хитойнинг Далянь шаҳрига 7 май, душанба куни махсус самолётда КХДРнинг номи ошкор этилмаётган олий мансабдори, тахминларга кўра, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин етиб келгач, у ерда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилди, деб ёзади «ТАСС».
Kyodo маълум қилишича, шаҳар марказида ҳар бир неча метрда полициячилар навбатчилик қилмоқда, олий меҳмон жойлаштирилган жойга олиб борадиган кўча ёпиб қўйилган.
Далянь аэропортида Хитой раҳбариятининг олий вакиллари фойдаландиган самолётларни кўришган. Душанба куни у ерда оддий рейс лайнерларининг учиши ва қўниши вақтинчалик тўхтатиб қўйилган эди.
Япониянинг TBS телеканали маҳаллий фуқаро томонидан олинган, шаҳар бўйлаб кетиб бораётган бир нечта қора лимузиндан иборат кортеж видеосини эълон қилди. Телеканал Далянга КХДР етакчиси Ким Чен Ин келган, деб тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)