Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР ҳарбийлари Хамгён-Пукто провинциясида жойлашган Пхунгери ядро полигонидаги туннелдан кабелларни йиғиб олишни бошлади. Бу эса уни ёпишга тайёргарликнинг биринчи тадбири ҳисобланади. Бу ҳақда 3 май, пайшанба куни разведка маълумотларига таяниб KBS телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Armenpress

Фото: Armenpress

30 май куни Жанубий Корея президентининг матбуот котиби Юн Ён Чан КХДР ҳукумати май ойида Пхунгеридаги ядро полигонини бутунлай ёпиши, уни демонтаж қилиш жараёни эса ошкора бўлишини маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, икки мамлакат етакчиларининг 27 апрель кунги саммитида мазкур келишувга эришилган. Ким Чен Ин жараённи кузатиб борувчи журналистлар ва хавфсизлик соҳасидаги экспертларни таклиф этишга сўз берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди