Басклар (Испаниянинг шимоли-ғарбида ва Франциянинг жануби-ғарбида яшовчи халқ)нинг ЭTА айирмачилар гуруҳи ўз фаолиятини тугатиши ҳақида эълон қилди, деб ёзади Meduza. Унинг баёнотини Испаниянинг El Diario нашри чоп этди.
Баёнотда айтилишича, ЭTА ўз тузилмаларини бутунлай тарқатиб юборишга қарор қилган. Шу билан бирга, гуруҳ Испания билан низо давом этишини таъкидлади.
Аввалроқ ЭTА бошқа бир баёнотни тарқатиб, кўплаб кишиларнинг ҳалокати учун масъуллигини тан олган эди.
Басклар мамлакатининг мустақиллиги тарафдори бўлган ЭTА айирмачилар гуруҳи 1959 йилда тузилган. Гуруҳ жангарилари томонидан содир этилган ҳужумлар натижасида 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Евроиттифоқ ва АҚШ уни террорчилик ташкилоти деб тан олган.
Изоҳ (0)