• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Яна озгина сабр қилиш керак. Ё сиз яна қулга айланишни истайсизми?». Арманистонда намойишчилар йўлларни ёпиб қўйиб, яна бир бор ҳукмрон партиянинг ён беришига эришди

    Meduza нашри Арманистондаги 2 май куни бўлиб ўтган намойишлар ва бунинг якуни ҳақида репортаж тайёрлади. «Дарё» ушбу репортажнинг таржимасини эътиборингиз ҳавола қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Арманистон пойтахти Ереванда 2 май куни норозилик намойишлари янада янги куч билан қайтадан бошланди — бир кун аввал тўққиз соат давом этган мажлис давомида парламент норозилик намойишлари йўлбошчиси, мухолифатдаги «Елк» фракцияси етакчиси Никол Пашинян номзодини бош вазир лавозимига тасдиқламаган эди. Пашинянни фақат 45 депутат қўллаб-қувватлади, бош вазир бўлиш учун эса камида 53 овоз керак эди. Овоз бериш натижаларига кўпчилик овозга эга Арманистон Республикачилар партияси (АРП) таъсир кўрсатди — партиядан сайланган депутатлар Пашинянга овоз беришдан бош тортди.

    Еревандаги одамлар билан тўлиб-тошган Республика майдони парламентнинг қарори кутаётган эди, қарор эълон қилингач, оломоннинг хафсаласи пир бўлди. Машиналар аччиқланиб сигнал чалар, оқшомда эса намойишчилар чўмичлар билан кастрюлларни уриб, шовқин қилаётганди. Пашинян Арманистоннинг барча давлат хизматчиларини умуммиллий иш ташлаш эълон қилишга ва фуқаровий бўйсунмаслик акцияларини бошлашга чақирди.

    2 май тонгида намойишчилар барча йўллар ва кўчаларни, жумладан, аэропортга олиб борувчи трассани ҳам ёпиб қўйди. Мамлакатда поездлар ҳаракати тўхтади — намойишчилар темирйўлларни тўсиб қўйишди. Соат тахминан 9:00 атрофида метрополитен ҳам ишлашдан тўхтади. Соат 14:00 да ҳувиллаган метрода илк йўловчилар пайдо бўлди. «Буни биз қилмаяпмиз, бу намойишчиларнинг иши. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Бугун эса кечгача ишлаймиз», — деган метрополитен ходимларидан бири улар иш ташлаш эълон қилмаганига урғу бериб.

    «Мен ўзимнинг москвалик сайёҳларимни тонг соат 7:00 да аэропортга ташлаб келишга муваффақ бўлдим, ваҳоланки, уларнинг самолёти 12:00 да учиши керак эди. Сўнг, намойишчиларни трассани ёпгунига қадар, шаҳарга қайтишга улгурдим», — дейди меҳмонларни бутун Арманистон бўйлаб сайр қилдирувчи кичик бир тур-фирма раҳбари Арутюн. Кўп ўтмай оммавий иш ташлашга Ереваннинг «Звартноц» аэропорти ходимлари ҳам қўшилди, бироқ бу самолётларнинг жадвал бўйича учиб-қўнишига халал бергани йўқ. Соат 14:00 гача учиб келганлар (бу вақтга келиб Пашиняннинг даъвати билан аэропорт йўли очилган эди) шаҳаргача 13 километр масофани пиёда босиб ўтишдан ўзга илож тополмади. Кўплаб корхоналар ишлагани йўқ, дўконларнинг бир қисми ёпиқ турди, банклар эса пешиндан кейин очилди. Ереваннинг марказий туманларида мактаблар ҳам ёпилди.

    Намойишлар кафе ва ресторанлар фаолиятига халал бергани йўқ. Шаҳарда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ — маҳсулотлар эрта тонгда ё бўлмаса ярим тунда олиб келиняпти. Республикачилар партиясига аъзо маҳаллий олигархларга тегишли SAS ва Ереван City супермаркет тармоқларида шу кунларда харидорлар ҳар доимгидан камроқ. Аввалроқ норозилик намойишлари қатнашчилари бу дўконларни ҳам бойкот қилишга чақирган эди — дарҳақиқат, бу даъватдан кўпчилик бу маркетлардан нарса сотиб олишдан тўхтади.

    Бу сафарги намойишлар шаҳарнинг чекка туманларига ҳам етиб борди — бу ердаги йўлларда ҳам ҳаракат тўхтади. Чиқинди баклари, скамейкалар ва автомобиллар билан тўлдириб ташланган ёпиқ чорраҳаларда куни билан ватанпарварлик мавзусидаги куй-қўшиқлар жаранг сочиб турди, кўплар берилиб рақсга тушишди, болалар футбол ўйнашди, қаердадир қўлбола манқалларда гўшт пиширилган бўлса, яна кимлардир шунчаки асфальт ё майсалар устида ўтирганди.

    Кўплаб шаҳарликларнинг елкасида — Арманистон байроғи. «Буни қаердан оляпсизлар?» деган саволга студент қизлар ҳозир кўплаб дўконларда шундай триколорлар сотилаётганини айтади. Шаҳардаги тўй ва оилавий зиёфатлар нисбатан сокин кунларгача қолдирилган — ҳозир Ереван бўйлаб ҳаракатланиш ҳаддан ташқари қийин бўлиб қолган. Маиший масалаларни ҳеч ким муҳокама қилмай қўйган, бироқ ҳар суҳбатда «Никол, Никол, Никол» деган гапни эшитиш мумкин.

    Шаҳардаги энг узун шоҳ кўчалардан бири — Комитас проспектида эскириб кетган бир «Opel» ҳайдовчиси баррикадалар орасидан ўтиб кетиш учун скамейкаларни суриб, йўл очишга уриняпти. «Йўқ, ундай қилма-да, орқангга қайтиб кет», — дея бақиради унга бир аёл. Эркак: «Менда муаммо бор», — дея баҳслашмоқчи бўлади. «Сен ҳали ҳам тушунмадингми? Ҳозир ҳаммада муаммо бор», — деган жавоб янграйди бунга. «Яна озгина сабр қилиш керак. Ёки сиз яна қулга айланишни истайсизми?», — дея гапга қўшилади бошқа бир аёл.

    Тез ёрдам машиналари салонига бир кўз ташлангач, ўтказиб юборилмоқда — шифокорлар машина эшикларини итоаткорлик билан очиб кўрсатишмоқда. Чунки шаҳарда депутатлар энди тез ёрдам машиналарига яшириниб ҳаракатланаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. АРПдан сайланган бир қатор депутатларнинг уйлари олдида «Шарманда!» деган ҳайқириқлар билан одамлар йиғилган. Парламентнинг 2 майдаги мажлиси унга фақат 30 депутат етиб кела олгани учун бекор қилинди — парламентга машина етиб келишнинг ҳеч имкони йўқ эди, пиёда бориш эса — депутатдек инсон учун ёқимсиз.

    Намойиш кунлари Республика майдонидаги Арманистон тарих музейи одатдаги тартибда — кеч соат олтигача ишламоқда, музейнинг бир қисми картиналар галереясига ажратилган. Унга сайёҳлар кириб сайр қиляпти, французлар куляпти: «Биз ўзимиз ҳам намойишлар уюштиришнинг катта ихлосмандларимиз, шу сабабли буларнинг барини кузатиш биз учун ҳам қизиқ».

    Соат 17:00 га келиб шаҳардаги барча йўллар очилди. Ереванликлар Республика майдонида тўпланишди. Майдон ёнидаги хиёбон ҳам намойишчилар билан тўла эди. 2 майдаги намойишлардан сўнг Республикачилар партияси, агар депутатларнинг учдан бири қўллаб-қувватласа, мухолифатдан кўрсатилган номзодни бош вазир лавозимига маъқуллашга ваъда берди. Парламентдаги АРПдан бошқа уч партиянинг бари Никол Пашинян номзодини бош вазирликка илгари суришга тайёр — бу 105 депутатдан 47 тасиники тайин, дегани.

    Парламентдаги навбатдаги овоз бериш жараёни 8 май куни бўлиб ўтади. Агар иккинчи уринишда ҳам бош вазир танланмаса, Арманистон Миллий мажлиси тарқатиб юборилади, мамлакатда навбатдан ташқари сайловлар ўтказилади.

    03.05.2018, 11:20   Изоҳ (0)   20314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Ин рафиқасини суратга туширмоқчи бўлган фотосуратчини итариб юборди (видео)

    03.05.2018, 10:56

    Баскларнинг ЭTА террорчилик гуруҳи ўз фаолиятини тугатиши ҳақида эълон қилди

    03.05.2018, 10:42

    Лондонда содир бўлган портлаш оқибатида 30 га яқин одам жароҳат олди

    03.05.2018, 10:11

    Путин инаугурациясининг тафсилотлари маълум бўлди

    03.05.2018, 10:00

    Пуэрто-Рико ҳарбий самолёти АҚШнинг Жоржия штатида ҳалокатга учради

    03.05.2018, 09:49

    КХДР АҚШ томонидан илгари суриладиган шартларга мувофиқ тўлиқ ядросизланишга тайёрлигини билдирди

    03.05.2018, 09:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.