Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяга ташрифи чоғида рафиқаси Ри Сол Чжуни суратга олишга уринган фотосуратчини бир четга итариб юборди, деб ёзади «Корреспондент.net». Ҳодиса акс этган видеони The Mirror нашри эълон қилган.
Воқеа Ким Чен Ин ўз рафиқасини Жанубий Корея президентига таништирмоқчи бўлган чоғида юз берган.
Нашр қайд этишича, бу КХДР етакчиларининг Жанубий Корея президенти билан учрашувга ўз рафиқасини олиб бориши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.
Изоҳ (0)