Сурияда Россия ҳарбий-космик кучларининг Су-30СМ қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳалокат оқибатида икки учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Ҳодиса Ўрта Ер денгизи ҳудудида самолёт Хмеймим аэродромидан кўтарилганидан сўнг юз берган. Ҳалокат чоғида самолёт юқорига кўтарилаётган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат самолёт двигателига қуш учиб киргани туфайли юз берган.
«Самолётнинг биронта қисмида ёнғин кузатилмаган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)