Колумбия Миллий полициясига тегишли Beechcraft C-99 самолёти 2 май, чоршанба куни мамлакат марказий қисмидаги Ибаге шаҳри аэропорти ҳудудида ҳалокатга учради. Бу ҳақда бошқарманинг Twitter’га жойланган расмий баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Самолёт бортида майор Андрес Вальбуэна Каден (учувчи), лейтенант Карлос Андрес Кайседо, лейтенант Хуан Соса Триана ва субинтендант Жон Парра Солано бўлиб, улар, афсуски, ҳалок бўлди. Миллий армия авиаҳалокат қурбонлари бўлган ходимларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради», — дейилади ҳужжатда.
Самолёт машқ парвозини амалга ошираётганлиги маълум қилинган. Фожиа сабаблари ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)