2 май, чоршанба куни АҚШнинг Жоржия штати Саванна шаҳри яқинига C-130 Hercules ҳарбий-транспорт самолёти қулаб тушди, деб ёзади «ТАСС». Унинг бортида тўққиз киши бўлган.
Ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Омон қолганлар ҳақида аниқ маълумот келтирилмаяпти.
Самолёт Пуэрто-Рико Миллий гвардиясининг 156-авиация бўлинмасига тегишли бўлган. У Аризона штатига йўл олган эди.
Изоҳ (0)