Полиция жиноий бўлими собиқ раҳбари сешанба куни расман Европа полиция агентлиги (Европол) раҳбари этиб тайинланди. Ташкилот тарихида илк марта аёл киши раҳбарлик лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Европол тарқатган хабарга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Европа ички ишлар ва адлия кенгашининг Брюсселдаги навбатдаги йиғилишида Катрин де Болль янги лавозимга тайинланди. Бу лавозимни илгари Роб Уэйнрайт эгаллаб турган эди. Европол раҳбари 4 йиллик муддатга тайинланади.
«Менинг бу лавозимдаги асосий мақсадим агентликка бўлган ишончни ошириш ва иш-фаолиятда самарадорликка эришишдан иборат бўлади. Бундан ташқари, хавфсизлик масаласида аъзо мамлакатларнинг манфаатлари ва Европол ўртасида мувозанатни сақлаб туриш муҳим», – деди Катрин де Болль.
48 ёшли де Болль мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, аввал жандармерия, сўнг полиция зобити бўлиб хизмат қилган. 2012 йили Бельгия федерал полицияси бош комиссари бўлиб, бу лавозимга тайинланган биринчи аёл киши бўлди.
Изоҳ (0)