Индонезия президенти Жоко Видодо АҚШ-КХДР саммитини Жакартада ўтказишни таклиф қилди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда у КХДР ва Корея Республикасининг Индонезиядаги элчилари билан учрашувдан кейин айтиб ўтган.
«Агар икки мамлакат етакчиларининг учрашиш режаси бўлса, биз мезбонлик қилишга тайёрмиз», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Жакарта «эҳтимолий саммитни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда минтақадаги ва бутун дунёдаги тинчлик жараёнига ижобий таъсир қиладиган келишувларга эришилишига умид қилади».
Изоҳ (0)