Американинг ҳарбий-сиёсий мавзулар бўйича таҳлилий нашри National Interest Қўшма Штатларнинг давлат қарзига бағишланган материални эълон қилди, деб ёзади «MK.ru».
Журналистлар қарз ҳажмида мунтазам равишда ортиб бораётган хавфлар кўламини баҳолади ва айнан улар мамлакат учун асосий хавф саналади, деган хулосага келди.
Ҳозирда АҚШнинг давлат қарзи федерал бюджетнинг 9,4 фоизини ташкил қилади.
Тўрт йил ичида энг яхши шарт-шроитлар яратилган тақдирда мазкур кўрсаткич 16 фоизга етади.
Агар вазият шу тариқа давом этса, давлат қарзининг миқдори федерал фойданинг 20 фоизига тенглашади. Агар шундай бўлса мамлакат фуқаролари қарз ҳисобига ҳар беш долларни бера бошлайди.
Вазиятни барқарорлаштириш учун ҳукумат мажбурий харажатларини камайтириши ёки солиқларни ошириши керак. Бу Капитолий чўққисида бундай ташаббуслар маъқулланмайди.
Мақола муаллифлари ижтимоий харажатларни сақлаб қолишнинг ягона усули мавжудлиги, у ҳам бўлса бюджет тақчиллиги ва давлат қарзини инкор этиш эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)