Украиналик ҳарбийлар ва асирларнинг қариндошлари 2 май куни Европа парламентида Россиянинг Донбасс ва Қримдаги тажовузи ҳақида сўзлаб беради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Журналист Моника Андрушевскаянинг сўзларига қараганда, Брюсселда украиналик ҳарбий асирлар ва сиёсий маҳбусларнинг қариндошлари, шунингдек, «асирлик ва қийноқлар»дан ўтганлар Россиянинг Украина шарқида амалга оширган босқинчиликлари ҳақида сўзлаб беради.
Польшалик евродепутат Анна Фотиганинг аниқлик киритишича, Европа парламентида саккиз киши чиқиш қилади.
Изоҳ (0)