Австралиянинг Квинсленд штатида буқасимон акула шиширма панжарадан сакраб ўтиб, денгизнинг одамлар ҳордиқ чиқарадиган қисмига сузиб келди. Йиртқичнинг сузиб юрганини кўриб қолган аёл уни видеога олиб, ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган.
Узунлиги 1,5 метр келадиган йиртқич балиқни пляжга тўрт ёшли қизалоғи билан дам олишга келган маҳаллий аҳолилардан бири пайқаб қолган. «Акула тўрдан ташқарига чиқишга интилар, қирғоққа жуда яқин сузиб келиб, яна ортга қайтиб кетарди», — дейди аёл.
https://www.facebook.com/jeanette.ҳаскеw/видеос/1958148504227096/
Аёлнинг сўзларига қараганда, акулани биринчи бўлиб унинг қизи кўриб қолган ва сувга тушишни истамаган.
Изоҳ (0)