Британия Эрондаги ядро қуроли билан боғлиқ вазиятда ҳеч қачон соддалик қилмаганини, шу сабабли Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг минтақадаги фаолиятини диққат билан кузатаётганини айтди, деб ёзади «Газета.ru» ҳукумат вакили баёнотига таяниб.
Шунингдек, таъкидланишича, МАГАТЭ инспекцияси Эрон ядро битимига риоя қилаётганини ва мамлакат ядро дастури «фавқулодда тинч» эканлигини тасдиқлаган.
Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маҳаллий телеканалнинг тўғридан-тўғри эфирида Эрон ҳукумати ядро битимига риоя қилаётгани ҳақида ёлғон гапираётганини айтган эди.
Изоҳ (0)