2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркдаги эгизак минораларда ёнғинни бартараф этишда қатнашган ўт ўчирувчиларнинг жуда катта қисми қон саратонидан азият чекмоқда. Улар орасида бу касаллик ғайриоддий тарзда кўп учрайди, деб ёзади TengriNews.
Масалани ўрганган тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, кўпгина қутқарувчилар ва уларнинг ёрдамчилари моноклонал гомеопатия ташувчиларига айланган. Бу саратоннинг бошланиши аломатидир.
«Бу дегани ўт ўчирувчилар шаҳарнинг бошқа истиқоматчиларига нисбатан кўпроқ миелома қурбонларига айланади», — таъкидлади Нью-Йоркдаги Альберт Эйнштейн номидаги тиббиёт коллежи вакили Амит Варма.
Олимлар кўпдан буён ўт ўчиришнинг хавфли жиҳатларини ўрганмоқда. Олов, иссиқлик ва тутун ўт ўчирувчини ўлдириши ҳам мумкин. Шунингдек, бунақа муҳитда кўп бўлиши саратонга олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)