Британиялик физик Стивен Хокинг 31 март, шанба куни Кембриджда дафн этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Олим билан видолашув муқаддас Мария черковида бўлиб ўтди. Маросимда Хокингнинг яқинлари, шунингдек, 500 га яқин махсус таклиф этилган меҳмон иштирок этди.
Улар орасида Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск, астрофизик Брайан Мей, актриса Лили Коул ва бошқалар бор эди.
Хокинг Вестминстер аббатлиги пантеонида, Исаак Ньютон ва Чарлз Дарвин ёнида дафн этилди.
Изоҳ (0)