Ўзбекистон Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Жанубий Кореянинг Сежон университети билан ҳамкорликда магистратура ва докторантурада ўқиш учун тадқиқот грантлари олишга танлов эълон қилди.
Таҳсил робототехника, мехатроника, буюмлар интернети, учиш қурилмалари конструкторлиги, молекуляр эпидемиология, симсиз коммуникациялар, наноқурилмалар, полимерлар кимёси ва бошқа йўналишларни ўз ичига олади.
Грант Сежон университети томонидан тақдим этилади ва ўқиш ҳақининг тўлиқ тўлаб берилиши ҳамда таҳсил давомида ҳар ойда 700 дан 1100 долларгача стипендия берилишидан иборат.
Номзодлар билан суҳбат Сежон университети профессорлари томонидан Тошкент шаҳрида 30 март куни соат 9:30 дан 16:30 гача бўлиб ўтади.
Номзодлар ўз йўналишидаги малака ва тажрибадан ташқари инглиз тилини аъло даражада билиши талаб этилади. Корейс тилини билиш шарт эмас, бироқ афзаллик саналади.
Изоҳ (0)