Ердаги дастлабки қушлар тухумларининг тошга айланган қолдиқлари билан ўтказилган тажриба бу қушларнинг тухум босишни билмаганини кўрсатди. Бунга тухумларнинг пўчоғи қушларнинг вазни босимини кўтара олмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Буюк британиялик олимларнинг таъкидлашича, улар 20 дан ортиқ дастлабки қушларнинг тухумлари мустаҳкамлигини ўлчаб кўрган. Барча ҳолатларда тухумларнинг пўчоғи қушларнинг вазнини кўтара олмаганлиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)