Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9–11, кундузи 25–27 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7–12, Хоразм вилоятида 10–15, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8–13, кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7–12, кундузи 22–27 даража илиқ, айрим жойларда 30 даражагача иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12–17, кундузи 27–32 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10–15, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)