25 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 23—24 апрель кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги музокоралар давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)