Давлат хавфсизлик хизмати қалбаки пулларни Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолиси ўртасида муомалага киритган жиноий гуруҳ фаолиятини фош этди, деб хабар беради UzNews.
Жиноий гуруҳ аъзолари Тоҳир Мадаминов, Турсун Муҳаммадшарипов, Музаффар Тожибоев ва Даврон Раҳимовлар 50 минг сўмлик купюрани қалбакилаштириш билан шуғулланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда «Бектемир» постида умумий қиймати тўрт миллион тўққиз юз минг сўм бўлган қалбаки 50 минг сўмлик купюраларни Бўка туманига олиб ўтишга уринган пайтида фуқаро Муҳаммадшарипов қўлга олинган.
Кейинроқ унинг шериклари ҳам қўлга олинган. Жиноий гуруҳ аъзолари дастлабки босқичда тажриба тариқасида 30 миллион сўм миқдорида қалбаки 50 минг сўмликларни ишлаб чиқарган ва деҳқон бозорларида муомалага киритган. Тоҳир Мадаминов муқаддам айни шу жиноятни содир этгани учун жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)