ХХР раиси Си Цзиньпин КХДРга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 18 апрель, чоршанба куни CNN телеканали хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
ХХР раисининг Пхеньянга сафари КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг март ойида Хитойга ташрифига жавоб ташриф бўлиши лозим.
Дастлабки маълумотга кўра, Хитой етакчисининг КХДРга ташрифи июнь ойида амалга оширилиши мумкин.
Шу тариқа, Си Цзиньпиннинг Пхеньянга ташрифи КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокараларидан сўнг бўлиб ўтишининг эҳтимоли юқори. Музокаралар май ойи ёки июнь ойи бошида бўлиб ўтиши мумкин.