Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳридаги мактабга қуролли ҳужум уюштирилди, деб ёзади «MK.ru». Ижитмоий тармоқларга жойланган маълумотларга кўра, ўсмир йигит мактабга бостириб кириб, пичоқ билан ўқувчи ва ўқитувчиларга ҳамла қилган.
«ВКонтакте»даги гуруҳлардан бирида ўқувчи қиз ёзишича, пичоқ билан яраланган қизлардан бири иккинчи қаватдан сакраган. Мактабнинг ўзи эса айни пайтда, гўёки, ёнмоқда. Изоҳларда ўсмирнинг ўзи ҳужумдан сўнг жонига қасд қилишга уринганини ёзишган.
Ўз навбатида, «РИА Новости» минтақа тезкор хизматларига таяниб хабар беришича, гумонланувчи информатика хонасида ёнғин содир этган. Воқеа жойига Тергов қўмитаси раҳбарияти ва криминалистлар йўл олган.
Сўнгги маълумотларга кўра, камида тўрт киши жабрланган.
Изоҳ (0)