Блогер Марти Мартинез АҚШ осмонида ҳалокатга учраётган самолётда туриб тўғридан-тўғри трансляция уюштирди.
Трансляция кадрларида унинг ойна олдидаги ўриндиқда ўтиргани, юзида авариявий кислород ниқоби борлигини кўриш мумкин. Видеога «Самолёт билан нимадир юз беряпти! Биз пасаяётганга ўхшаяпмиз! Аварияли қўниш! Southwest авиакомпаниясининг Нью-Йоркдан Далласга рейси» дея изоҳ ёзган блогер.
Кейинроқ у самолётнинг двигатели портлаб кетгани, унинг парчалари иллюминаторни ёриб ўтгани ва йўловчилардан бирини ўлдиргани ҳақида маълум қилди. Стюардлар салон бўйлаб югура бошлади ва йўловчилардан тешикни бекитишга ёрдам беришни сўради. Самолёт кескин тарзда пастлади, ҳамма жойни куйинди ҳиди босиб кетди.
CBS телеканали кейинроқ аниқлашича, Мартинез айтган йўловчи касалхонага оғир аҳволда етказилган. Яна етти киши кичик жароҳатлар олган.
Самолёт бортида 143 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)