Афғонистон жанубидаги портлаш оқибатида икки нафар полициячи ҳалок бўлди, яна уч киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради «ТАСС».
Масофавий бошқариладиган бомба Қандаҳор шаҳри марказида ҳаракатга келтирилган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида маҳаллий полициянинг тез ҳаракат қилиш бўлинмаси командири ҳам бор.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Афғонистон ҳудудида фаолият юритувчи биронта ҳам террорчилик гуруҳи ҳодиса жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)