Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Саргсяннинг номзодини маъқуллаб 77 депутат овоз берди, 17 киши қарши чиқди.
Ўтган ҳафтада президентлик лавозимини эгаллаган Армен Саркисян Арманистоннинг собиқ раҳбарини бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.
Парламентнинг Саргсянни сайлашга бағишланган махсус йиғилиши нотинч вазиятда бўлиб ўтди: Ереванда бир неча кундан бери бунга қарши бўлганларнинг намойишлари тўхтовсиз давом этмоқда.
Мухолифат икки муддат президентлик лавозимини эгаллаган Серж Саргсян Арманистон парламент республикасига айланганидан сўнг яна ҳокимиятни сақлаб қолганини даъво қилмоқда.
Изоҳ (0)