АҚШ собиқ президенти катта Жорж Бушнинг рафиқаси Барбара Буш 17 апрель куни 92 ёшида вафот этди, деб ёзади «ТАСС» Бушлар оиласининг расмий вакили Жим Макгратга таяниб.
У ўз Twitter’ида аниқлик киритишича, собиқ биринчи хонимнинг дафн маросими ўтказиладиган сана иложи борича тезроқ эълон қилинади.
CNN телеканали маълумотларига кўра, Барбара Буш сурункали ўпка ва юрак касалликларидан азоб чеккан. Сўнгги бир неча йил мобайнида у кўп бора касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни Америкада CBS телеканалининг янгиликлар хизмати — CBS News янглишиб, ўз сайтига Барбара Бушга бағишланган таъзияномани жойлаштирган эди.
Изоҳ (0)