Афғонистонлик ҳарбийлар 14 апрель куни мамлакатнинг шимоли-ғарбида ИШИДнинг ўндан ортиқ жангариси йўқ қилинганини маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Миллий армия бўлинмалари томонидан Жузжон вилоятининг Дарзаб уездида ўтказилган авиазарбалар ва махсус операция вақтида ИШИДнинг 17 нафар жангариси, шу жумладан дала қўмондони Муҳаммад Юсуф йўқ қилинган.
Таъкидланишича, операция вақтида 20 нафар жангари жароҳатланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)