АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ракета зарбаларидан кейин Дамашқда намойишлар бошланди. Сурияликлар мамлакат президенти Башар Асадни қўллаб-қувватламоқда, деб ёзади Meduza.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг буйруғидан сўнг, 14 апрелга ўтар кечаси АҚШ ва унинг иттифоқчилари Дамашқ ва Хомсдаги нишонларга зарба берди. Операция чоғида 100 дан ортиқ ракета нишонларга йўналтирилган. Хомсдаги зарбалар оқибатида уч киши жабрлангани маълум қилинди.
Изоҳ (0)