Россиянинг АҚШдаги элчихонаси ғарб мамлакатлари томонидан Сурияга авиазарбалар берилаётгани муносабати билан баёнот эълон қилди. Унда Россия президентига нисбатан қилинган ҳақорат «қабул қилиб бўлмайдиган ва йўл қўйиб бўлмайдиган» деб аталган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Гап АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёноти ҳақида кетмоқда. Трампнинг баёнотига кўра, Суриядаги кимёвий ҳужум — Владимир Путиннинг Суриядаги киимёвий қуролни йўқ қилиш ҳақидаги ваъдасида тура олмаслигининг натижаси. Бу ҳақда Трамп 14 апрелда Сурияга ҳужум ҳақида қилган баёнотида гапирган.
«Авиазарбаларнинг оқибатлари учун барча жавобгарлик Вашингтон, Лондон ва Парижнинг зиммасига тушади. Россия президентининг ҳақорат қилинишини қабул қилиб ва унга йўл қўйиб бўлмайди. АҚШ — йирик кимёвий қурол арсенали эгаси — бошқа мамлакатларни айблашга ҳақли эмас», — дейилади Россия элчиси Анатолий Антоновнинг баёнотида.
Изоҳ (0)