АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияга зарба беришни тўхтатди, ҳозирча янги режалар йўқ. Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг вакили генерал Жозеф Данфорд шундай баёнот берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Данфорднинг сўзларига кўра, айни пайтда зарбалар якунланган. АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттиснинг қўшимча қилишича, АҚШ кейинги ҳаракатларни разведка маълумотлари асосида амалга оширади, бу маълумотлари «Суриядан олиш эса қийин ҳисобланади».
Меттиснинг таъкидлашича, АҚШ президенти мамлакатнинг «ҳаётий муҳим манфаатларини», хусусан шундай зарбалар ҳақида буйруқлар бериш орқали ҳимоя қилишга тўлақонли ҳақли.
Изоҳ (0)