Суриянинг Хомс шаҳрига берилган авиазарбалар оқибатида уч нафар тинч аҳоли вакили жабрланди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, ҳодиса Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя қўшинлари ракеталарни ўз йўналишидан чиқариб юборгач юз берган.
Сурия телевидениесининг хабар қилишича, Дамашқдаги нишонларга берилган зарбалар Илмий-тадқиқот маркази биносига зарар етказган. Бинода лаборатория ва ўқув маркази жойлашган эди. Бу ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)