Зулфиқор Мусоқов китоб ёзишга киришиш ниятида.Бу ҳақда кинорежиссёр Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
«Тинчлик, соғлик бўлиб турса, ‘Берлин—Оққўрғон’ фильмимни тугатишим биланоқ, анчадан бери кўнглимга тугиб юрганим — « Йўқолиб бораётган китоб» асаримни ёзишга киришаман. У кўрган-кечирганларим, анча юморга бой ва кинояли воқеалар ҳақида», — дейди кинорежиссёр.
Зулфиқор Мусоқов китоб ёзишга ундаган сабабларга ҳам тўхталиб ўтган.
«Ҳаётимда эсда қоларли, саргузаштларга бой, ёрқин хотираларим кўп. Албатта, уларнинг аксарияти, балки барчаси кино билан, кинода ўтган ҳаётим билан боғлиқ», — таъкидлаган Мусоқов.
Изоҳ (0)