Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази онлайн технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз кутубхонасининг имкониятларини кенгайтирди, деб хабар беради UzDaily.
Эндиликда нафақат Тошкент ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчилар, балки исталган Ўзбекистон фуқароси Россия фан ва маданият маркази кутубхонасидан фойдаланиши ва Россияда энг катта электрон китоблар кутубхонасига кириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
«Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика кутубхонанинг фаолиятини Тошкент шаҳридаги кутубхонани модернизация қилиш заруриятини изоҳлар экан, янги иш форматига ўтиш туфайли китобхонларга кутубхонага кириш учун кун ва вақтни танлашга ҳожат йўқлигини айтиб ўтди.
Китобларни онлайн равишда сутканинг исталган қисмида ўқиш мумкин.
Россияда энг катта электрон китоблар кутубхонасидан фойдаланиш учун Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази кутубхонасига қўнғироқ қилиш ёки интернет орқали сўров юбориб, дастлабки маълумотларни жўнатиш ва китобхон билетининг рақамини қўлга киритиш, кифоя.
Изоҳ (0)