Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда Ўзбекистон Президентининг ислоҳотлари ва ташаббуслари ҳақида китоб нашр этилади. Бу ҳақда Вашингтондаги Жон Хопкинс номидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари Фредерик Старр UzReport учун берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

Фото: UzReport

Фото: UzReport

— Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ўзгаришлар, ислоҳотлар, янги ташаббуслар нафақат минтақа, балки дунё саҳнасида муҳим ва катта қизиқиш уйғотмоқда, — дейди Фредерик Старр. — Энг журъатли, мардонавор, ижобий ислоҳотлар, ҳеч кутилмаганда, Ўзбекистонда содир бўляпти. Эндиликда бу ҳақида китоб ёзмоқдамиз. Уч ойдан кейин нашр этилади. Бу нафақат хорижлик ўқувчилар, балки сизлар учун ҳам жуда қизиқ бўлади. Нега бундай қиляпмиз? Биринчидан, янги Президентнинг қадамлари бундай бўлганди деб кўрсатиш. Иккинчидан, савол туғилади: «Мазкур ислоҳотлар келажакда қандай имкониятлар беради?»

Фредерик Старр суҳбатда Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясига ҳам тўхталиб ўтди.

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси бугун дунё майдонидаги энг асосий қадамлардан биридир. Бу Жануб томон юзланиш. Оддийгина сув масаласини олиб кўрайлик. Сув сизлар ва барча учун фавқулодда муҳим. Демак, Афғонистон сув бўйича барча муҳокамаларда иштирок этиши муқаррар. Шундай бўлади ҳам. Транспорт жабҳаси. Сизнинг янги темир йўлингиз Афғонистон ҳукумати учун жуда муҳим. Гап шундаки, Ўзбекистон Афғонистон иқтисодий тараққиётида энг асосий рол ўйнаш имкониятига эга. Бундай имконият аллақачон яратилган.

Энг асосийси, Марказий Осиёнинг ўзи бу конференцияни йиғди. Бинобарин, бу сизнинг Президентингиз ташаббуси билан содир бўлаётгани фавқулодда аҳамиятлидир. Бу бутун дунёга ‘Биз минтақавий муаммоларни ўзимиз ҳал эта оламиз’ деган қарашни намоён этишдир», деди Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)