Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 18 март куни рўй берган оилавий жанжал оқибати хунук тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шу куни соат 15:00 атрофида «Қизилчорва» маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Б.Бозоров уйида отаси Э.Бозоровнинг бош қисмига ғишт бўлаги билан уриб, жароҳат етказди.
Э.Бозоров касалхонага ётқизилди. Унинг ўғли қўлга олинди.
Изоҳ (0)