Наврўз байрами шодиёналари муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти туман, шаҳар Кенгаши раисларига Spark ва Damas автомашиналарининг калитлари топширилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Президент совғаларини вилоят ҳокими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси тантанали равишда топширди.
— Байрам биз учун икки ҳисса қувончли бўлди. Юртбошимиз томонидан тақдим этилган Spark автомашинаси мақсадимиз йўлида хизмат қилиб, олис манзилларимизни яқин қилади. Энди ҳар қандай олисда яшаётган ёшларимизнинг ҳам манфаатини ҳимоя қилишда қийинчиликка дуч келмаймиз. Ҳар бир берилган имкониятдан биз, Ёшлар етакчилари миннатдормиз, — дейди Қувасой туман Кенгаши раиси Бекзод Фозилов.
Шунингдек, тадбир давомида «Камалак» болалар ташкилотига ҳам Damas автомашинаси тақдим этилди.
Таъкидланишича, ушбу рағбат ёшлар етакчиларига имтиёзли кредит асосида шахсий мулк сифатида берилган.
Изоҳ (0)